Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида, аввало, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини кафолатли таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. 2024 йил 10 июнь куни имзоланган «Тезкор-қидирув ва тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони судлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларида иш бошлайдиган тергов судьялари жиноят ишлари бўйича судгача иш юритиш даврида процессуал қарорларга санкция бериш масалалари – қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (шунингдек, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати ҳам юклатилмоқда. Бу орқали жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция суди судьялари ўртасида иш кўлами мутаносиблиги таъминланади. Қолаверса, бу жиноят ишларини кўриш жараёнида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни пухта ва холис текшириш, айбланувчиларнинг барча далилларини текшириш ва тарафлар томонидан келтирилган илтимосномаларни тўлиқ кўриб чиқишга мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади. Энг асосийси, Фармонда тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсуниши ва тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифаларни юклашга йўл қўйилмаслиги белгиланди. Мухтасар айтганда, суд-ҳуқуқ тизимидаги ушбу муҳим ўзгаришлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, жиноят ишлари бўйича судларнинг иш юкламасини камайтириш ҳамда судьяларнинг жиноят ишларини кўриб чиқиш жараёнларида қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиши учун кенг имкониятлар яратади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро суди судьяси С.Караматдинова
Суд соҳасидаги янги ислоҳотлар
