Тарих, бугун ва келажак. Бу тушунчалар бир-бирига чамбарчас боғлиқ ва ҳар доим муҳим аҳамият касб етиб келган. Тарихсиз бугун ҳам, келажак ҳам бўлмайди. Шу боис халқимиз қадимдан ота-боболар ҳаёт йўллари, ўтган кунларидан чиқарган хулосалари, ўгитларини эъзозлайди ва устозлар насиҳатларига қулоқ тутади.
Қорақалпоғистон Республикаси судида ўтказилган уч авлод учрашувига барча судьялар ва суд фахрийлари, суд ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари вакиллари қатнашди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К.Тарихов ва бошқалар сўзга чиқиб, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ҳақида гапириб, айниқса, бугун орамиздаги суд фахрийларини эъзозлаш, уларнинг одил судловни амалга ошириш, суд ҳуқуқ ислоҳотларини ҳаётга самарали тадбиқ этишда ҳаётий тажрибаларининг роли ҳусусида айтиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг раиси Убайдулло Мингбоев иштирок этиб, нутқ сўзлади. Барча судьялар ўзининг устози сифатида қадрлаб, хурматлайдиган Судьялар ассоциацияси раиси У. Мингбоев мамлакатимизнинг суд тизими тарихи, бугуни ва келажаги, соҳанинг дарғалари тўғрисида сўзлаб берди. Шунингдек, бугунги Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари кўз қувондирарлик даражада эканлиги, айниқса, бундай ўзгаришлар одамларнинг кайфиятида ўз аксини топганлигини алоҳида таъкидлади.
Қайд этилганидек, Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда, суд тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида муҳим ишлар қилинмоқда.
Судьялар мустақиллиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам муҳим ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этиб турибди. Ва бунга жавобан судьялар ҳам одил судловни аамалга ошириш, бу тизимда асло коррупцияга йўл қўймаслик, касбига виждонан садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди.
Тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида Президентимиз ташаббуси билан тарихий ислоҳотларни амалга оширишда, одил судлов сифати ва самарадорлигини таъминлашда, малакали судьялар корпусини шакллантириш, суд ҳокимиятининг нуфузини оширишда, умуман айтганда, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришда ўз сафида мингдан ортиқ аъзони жамлаган Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг ҳам муносиб ўрни борлигига ҳам эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозимлиги, ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши кераклиги, судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланиши, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилиши ҳамда суд тизимидаги ислоҳотлар давом эттирилиши борасида белгилаб берилган вазифалари судьялар ҳамжамияти учун дастуриламал бўлишлиги таъкидланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С.Ходжамуратов «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг ижроси таҳлили ҳусусида сўз юритди. Таъкидландики, судларга жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий йўналишлар бўйича мурожаат қилишларида алоҳида процессуал нормалар мавжуд. Фуқаролар томонидан ушбу нормалар тўғри тушунилмаганлиги сабабли уларнинг судларга мурожаат қилишларида оворагарчиликлар келиб чиқмоқда.
Шу сабабли бу борада оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерларнинг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ушбу нормаларни халқ тилида тушунарли қилиб етказиш ва уларнинг беҳуда вақтларини сарфлаб, оворагарчиликларни олдини олишда ҳамкорликда тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Фуқароларни рози қилиш учун давлат органлари, идора ва ташкилотлар аввало фуқаролар билан бўлган мулоқотда муомала маданиятига қатъий риоя қилишлари, фуқароларга судга таллуқли мурожаатлар юзасидан фақат суд тартибида, процессуал қонунчиликка риоя қилган ҳолда суд органларига мурожаат қилиш лозимлигини тушунтириш, адлия ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда аҳолига судга мурожаат қилиш тартиботларини тарғиб қилиш ишларини кучайтириш лозимлиги ҳам алоҳида қайд этилди.
Албатта, ҳар бир соҳанинг жамиятда ўз вазифасини тўлиқ даражада, натижали амалга ошириши шу соҳага хизмат қилувчи кадрларга, уларнинг турмуш ва иш тажрибасига, професионаллигига ҳамда маънавий дунёсининг, қарашларининг кенглиги доирасига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан суд ҳокимиятининг жамиятдаги вазифаси адолат ўрнатиш экан, суд корпуси судьяларининг шулар қатори, ходимларининг маънавий дунёсининг ўлчамлари ҳал қилувчи ўринга чиқади.
Адолат ўрнатиш учун судья қонунларни ва уни қўллашни яхши биладиган билимли мутахассис бўлиши билан бирга кўплаган инсоний фазилатларга эга, ҳар қандай ҳолатда ҳам виждон амрига қулоқ тутадиган, ўзи чиқарган қарори учун тўлиқ маъсулиятни хис этадиган бир сўз билан айтганда юқори маънавиятга эга инсон бўлиши керак. Нега деганда, маъанавияти юқори, эрки мустаҳкам инсон ҳеч вақтда адолатсизликка йўл қўймайди.
Нукус туманлараро маъмурий суди раиси Б.Досымбетов «Адолат ва маънавият – ўз-аро боғлиқ тушунчалар, маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди» мавзусида маъруза қилди. Эътироф этилдики, адолат ўрнатиш учун судья қонунларни ва уни қўллашни яхши биладиган билимли мутахассис бўлиши билан бирга кўплаган инсоний фазилатларга эга, ҳар қандай ҳолатда ҳам виждон амрига қулоқ тутадиган, ўзи чиқарган қарори учун тўлиқ маъсулиятни хис этадиган бир сўз билан айтганда юқори маънавиятга эга инсон бўлиши керак. Нега деганда, маъанавияти юқори, эрки мустаҳкам инсон ҳеч вақтда адолатсизликка йўл қўймайди.
Тадбир уч авлоднинг ана шундай ўз аро мазмунли суҳбати билан янада файзли давом этди.
Гулайым Ганиева,
Қорақалпоғистон Республикаси судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалар билан алоқалар бўйича бош консультанти





